locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Дилноза Нуруллаева жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради

Мусобақада 83 та давлатнинг 700 нафардан зиëд энг сара ëш “ақл гимнастикаси” соҳиблари қатнашади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Дилноза Нуруллаева жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради
photo: Chess Uzbekistan

СПОРТ МАКТАБИ ШАХМАТЧИСИ ИЛК БОР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИДА ДОНА СУРАДИ

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) тақвим режасига асосан, 3-16 октябр кунлари Албания давлатининг Дуррес шаҳрида ўн тўрт ёшгача (U-14), ўн олти ёшгача (U-16) ва ўн саккиз ёшгача (U-18) бўлган ўғил болалар ва қизлар ўртасида шахмат бўйича 2025 йилги жаҳон чемпионати ўтказилади.
Ушбу мусобақада 83 та давлатнинг 700 нафардан зиëд энг сара ёш “ақл гимнастикаси” соҳиблари қатнашади. Жумладан, барча ёш тоифасида ўзбекистонликлар ҳам иштирок этади.
Спортнинг ўйин турлари ва енгил атлетика бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаби тарихида Дилноза Нуруллаева илк бор ёш шахматчиларнинг мазкур нуфузли анжуманида жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб боради. Аниқроғи, тренер Динара Алибекованинг иқтидорли шогирди U-14 ёш тоифасининг қизлар биринчилигида дона суради.
Дилнозага мусобақада омад тилаймиз!

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг