locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Бугун Самарқандда FIDE Grand Swiss турнири бошланади

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Бугун Самарқандда FIDE Grand Swiss турнири бошланади
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд шаҳри 4–16 сентябрь кунлари яна шахмат марказига айланади: 11 турлик швейцар тизимидаги FIDE Grand Swiss ва FIDE Women’s Grand Swiss бўлиб ўтади.

Турнирда жами 172 нафар шахматчи қатнашади (Open: 116, Women: 56). Ғолиб ва иккинчи ўрин эгалари 2026-йилги Номзодлар турнирига йўлланма олади.

Турнирнинг соврин жамғармаси: $855,000 (Open — $625,000; Women — $230,000).

Эркаклар ўртасидаги мусобақада Ўзбекистоннинг 9 нафар, аёллар ўртасидаги турнирда эса 5 нафар вакили қатнашади.

FIDE Grand Swiss 2025 — 1-раунд жуфтликлар (Ўзбекистон вакиллари)

1-раунд старт: 4-сентябрь, 15:00

Эркаклар (Open):

Нодирбек Абдусатторов — Велимир Ивич (Сербия)
Жавоҳир Синдаров — Арам Акобян (Арманистон)
Нодирбек Якуббоев — Абҳиманю Мишра (АҚШ)
Муҳиддин Мадаминов — Даниил Юффа (Испания)
Жаҳонгир Воҳидов — Николас Теодору (Греция)
Абдумалик Абдусалимов — Максим Родштейн (Исроил)
Ортиқ Ниғматов — Шамсиддин Воҳидов
Муҳаммадзоҳид Суяров — Фредерик Сване (Германия)

Аёллар (Women’s):

Гулруҳбегим Тоҳиржонова — Рамешбабу Вайшали (Ҳиндистон)
Гулдона Каримова — Сонг Юсин (Хитой)
Афруза Ҳамдамова — Мария Манко (Швейцария)
Умида Омонова — Оливия Киолбаса (Польша)
Мадинабону Халилова — Антоанета Стефанова (Болгария)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг