Шахмат. Бодхана Сиванандан навбатдаги жахон рекордини ўрнатди
Англиялик 11 ёшли Бодхана Сиванандан Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида ўтказилган Dole Trophy турнирида навбатдаги тарихий натижани қайд этди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Англиялик 11 ёшли Бодхана Сиванандан Франциянинг Экс-ан-Прованс шаҳрида ўтказилган Dole Trophy турнирида навбатдаги тарихий натижани қайд этди.
Бодхана 11 ёшида аёллар ўртасида биринчи IM нормативини бажарган энг ёш шахматчига айланди. У афсонавий Жудит Полгарнинг 1988-йилдан бери сақланиб келаётган 38 йиллик рекордини деярли 5 ойга янгилади.
Мусобақанинг 1-турида у амалдаги Франция чемпиони, гроссмейстер Марк Андриа Мауриццини (2628) мағлуб этди. Бу натижа билан у классик шахматда 2600+ рейтингли гроссмейстерни ютган энг ёш аёл шахматчига айланди.
Турнирни 2463 перфоманс билан якунлаган Бодхана ўзининг аёллар ўртасидаги 2-гроссмейстерлик (WGM) нормативини ҳам бажарди.
Иброҳим Жалолов
Редактор