locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади

Беллашувлар Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати
Фото: Chess Uzbekistan

Жорий йилнинг 24–30-январ кунлари Навоий вилоятида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақа Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамда Навоий вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилади. Беллашувлар Навоий вилояти, Қизилтепа туманида жойлашган Тўдакўл Халқаро шахмат мактабида ўтказилади.

Чемпионат ўғил болалар ва қизлар ўртасида алоҳида гуруҳларда ташкил этилиб, ҳар бир гуруҳда 12 нафардан шахматчи иштирок этади.

Иштирок этиш тартиби:

Чемпионатда қуйидаги шахматчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга:

• 2025-йилда ўтказилган 14, 16 ва 18 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатларининг стандарт йўналишида 1–2–3-ўрин соҳиблари;

• 2025-йилги 12 ёшгача бўлганлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати стандарт йўналишида 1-ўрин эгаси;

• шунингдек, қолган иштирокчилар келиб тушган ёзма аризалар асосида, FIDE рейтинг кўрсаткичлари энг юқори бўлган шахматчилар орасидан танлаб олинади.

Ҳар бир гуруҳ ғолиби 2026-йилда эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионати (Олий лига) мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг