Шахмат. АҚШ - Ўзбекистон учрашуви якунланди
Майамидаги WR Chess Rapid & Blitz Miami 2026 супер-учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Майамидаги WR Chess Rapid & Blitz Miami 2026 супер-учрашуви ўз ниҳоясига етди. Икки кунлик кескин ва муросасиз баҳслар якунга кўра дунёнинг #1 терма жамоаси бўлган АҚШ ғалаба қозонди.
Натижалар:
Рапид: АҚШ 5 — 3 Ўзбекистон
Блиц: АҚШ 9 — 7 Ўзбекистон
Умумий ҳисоб: АҚШ 14 — 10 Ўзбекистон
Ўртача рейтинглардаги 62 очколик фарққа қарамай (АҚШ: 2761 vs Ўзбекистон: 2699), йигитларимиз ҳар бир тахта ва ҳар бир турда дунё рейтинги етакчиларига қарши сўнгги сонияларгача муносиб қаршилик кўрсатишди.
Олдимизда янада катта мусобақалар ва 46-Жаҳон шахмат Олимпиадаси кутмоқда!
Иброҳим Жалолов
Редактор