locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. АҚШ vs Ўзбекистон: Матч қандай форматда ўтказилади?

Ушбу 2 кунлик учрашув Схевенинген (Scheveningen) тизими бўйича ўтказилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. АҚШ vs Ўзбекистон: Матч қандай форматда ўтказилади?
photo: Chess Uzbekistan

Ушбу 2 кунлик учрашув Схевенинген (Scheveningen) тизими бўйича ўтказилади. Яъни, Ўзбекистон терма жамоасининг ҳар бир аъзоси АҚШ терма жамоасининг ҳар бир шахматчисига қарши дона суради!

Формат ва вақт назорати:

1-кун (27-июл) — Рапид: 4 та тур (Вақт назорати: 15 дақиқа + ҳар бир юриш учун 10 сония).
2-кун (28-июл) — Блиц: 8 та тур (Вақт назорати: 3 дақиқа + ҳар бир юриш учун 2 сония).
Жами: 12 та тур ва 4 та тахтада умумий 48 та партия ўйналади.

Ғолибни аниқлаш: Ҳар бир тур алоҳида жамоавий мини-матч ҳисобланади (Ғалаба — 2 очко, Дуранг — 1 очко). 12 тур якунига кўра энг кўп жамоавий очко тўплаган терма жамоа ғолиб бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг