Шахмат. АҚШ таслим этилди ва Ўзбекистон-2 дан тарихий сенсация
АҚШ таслим этилди ва Ўзбекистон-2 дан тарихий сенсация.
Ўзбекистон 1 – АҚШ: 2.5 : 1.5 Асосий жамоамиз турнирнинг 1-рақамли сараланган фаворити — АҚШни тиз чўктирди! Нодирбек Абдусатторов ўзининг азалий рақиби Фабиано Каруана устидан ёрқин ғалабага эришди. Жавоҳир Синдаров Уэсли Соға мағлуб бўлган бўлса-да, Нодирбек Якуббаевнинг Ҳанс Ниман устидан қозонган ғалабаси жамоамизга 2.5-1.5 ҳисобида ғалабани тақдим этди.
Ўзбекистон 2 – Нидерландия: 3.5 : 0.5 Ҳақиқий сенсация! Иккинчи жамоамиз таркибида Аниш Гири каби дунё юлдузлари бор Нидерландия терма жамоасини йирик ҳисобда мағлуб қилди.
Шунингдек, бошқа жамоаларимизнинг ушбу турдаги натижалари:
Ўзбекистон-2 — Нидерландия: 3.5 – 0.5
Ўзбекистон-2 (Аёллар) — Исландия: 2.5 – 1.5
Ўзбекистон-3 — Қирғизистон: 2.5 – 1.5
Ўзбекистон-3 (Аёллар) — Италия: 1.5 – 2.5