Шахмат. Аниш Гири: топ-шахматчилар ўртасидаги асосий фарқ кимда кучлироқ двигател (engine) борлигида эмас
Аниш Гири шахматдаги энг катта янглишув ҳақида фикр билдирди.
Кўпчилик дебютга тайёргарлик кўришни ҳамон китобдан бир нечта линияларни ёдлаш деб ўйлайди. У вақтлар аллақачон ўтди. Бугунги шахмат миллионлаб ўйинлар базаси, супер-компьютерлар, 25-юриш ортига яширинган дебют янгиликлари ва сунъий интеллектдир.
Топ-шахматчилар ўртасидаги асосий фарқ кимда кучлироқ двигател (engine) борлигида эмас. Ҳаммамиз бир хил дастурлардан фойдаланамиз. Асосий фарқ компьютерга тўғри савол бера олишда.
Сиз битта позицияни 6 соат таҳлил қилиб, ҳеч нарса ўрганмаслигингиз мумкин. Ёки тўғри савол бериб, бор-йўғи 20 дақиқа ичида бутун тушунчангизни ўзгартирувчи ғояни топишингиз мумкин.
Тайёргарлик шунчаки "энг яхши юришни" топиш эмас. Асосий мақсад шундай позицияни топишки, унда вазиятни сиз тушунасиз, рақибингиз тушунмайди ва амалий қарор қабул қилиш жуда қийин бўлади.
Шунинг учун ҳам баъзида супергроссмейстерлар компьютер баҳоси бўйича тенг ёки ҳатто бироз ёмонроқ бўлган позицияларга онгли равишда кириб боришади. Агар позицияни ўйнаш бир томон учун осонроқ бўлса, двигателнинг қуруқ баҳоси ҳеч нарсани англатмайди.
Компьютерлар тобора кучайиб бормоқда, лекин қайси позиция айнан сизнинг услубингиз ва характерингизга мос келишини тушуниш ҳали ҳам ҳеч қандай дастур уддалай олмайдиган, мутлоқ инсонӣ қобилиятдир. Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай.