locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Андижонда Ёшлар куни юқори савияда ташкил этилди

Мазкур ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Андижонда Ёшлар куни юқори савияда ташкил этилди
photo: sport vazirligi

Хабарингиз бор, Президентимиз ёшлар билан учрашув ўтказиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, иқтидорини рўёбга чиқариш ҳамда бандлигини таъминлашга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурдилар.

Мазкур ташаббуслар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилоятида ҳам қатор тадбирлар ташкил этилди.

Хусусан, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи О'. Тошпо'латов томонидан Избоскан тумани Тўрткўл МФЙ биносида, тумандаги 10-сон умумтаълим мактабида ҳамда Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида битирувчи ўқувчилар ва ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Мулоқот давомида ёшларнинг муаммолари, келажакдаги режалари, уларнинг иқтидорини қўллаб-қувватлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиб олинди.

Шунингдек, вилоятнинг шаҳар ва туманларида Ёшлар кунига бағишлаб оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Мусобақаларда фаол иштирок этган ёшлар муносиб тақдирланиб, ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалар топширилди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг