Шахмат. Анатолий Карпов 75 ёшда: Москвада нуфузли турнир старт олди
Мусобақа 7 турдан иборат бўлиб, рапид йўналишида ўтказилмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
21-23-май кунлари Москва шаҳрида 13-жаҳон чемпиони Анатолий Карповнинг 75 йиллигига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Мусобақа дунёнинг кучли 8 нафар гроссмейстерини жамлаган.
Мусобақа 7 турдан иборат бўлиб, рапид йўналишида ўтказилмоқда. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси эса 52 200 АҚШ долларини ташкил этади.
Турнир иштирокчилари:
Эрнесто Инаркиев
Владислав Артемиев
Ян Непомнящий
Нодирбек Якуббоев
Андрей Есипенко
Даниил Дубов
Александр Грищук
Тимур Раджабов
Кеча ўтказилган дастлабки 3 та тур якунларига кўра, Нодирбек Якуббоев 1,5 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида 4-ўринни банд этиб турибди.
Иброҳим Жалолов
Редактор