locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Америка кубоги: Номзодлар турнирига АҚШликлар қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Энг қизиқ жиҳат — Каруананинг иштироки. Чунки турнир тугаганидан атиги икки ҳафта ўтиб у Номзодлар турнирида майдонга тушади. Демак, бу қандайдир маънода жиддий турнир олдидан тайёргарлик.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Америка кубоги: Номзодлар турнирига АҚШликлар қандай тайёргарлик кўрмоқда?
photo: Chess Uzbekistan

Saint Louis Chess Club 2–13 март кунлари ўтказиладиган Америка кубоги иштирокчиларини эълон қилди. Турнирда 8 нафар гроссмейстер қатнашади: Фабиано Каруана, Уэсли Со, Лейниер Домингес, Левон Аронян, Рэй Робсон, Самуэл Севян, Авондер Лян, Абхиманью Мишра

Энг қизиқ жиҳат — Каруананинг иштироки. Чунки турнир тугаганидан атиги икки ҳафта ўтиб у Номзодлар турнирида майдонга тушади. Демак, бу қандайдир маънода жиддий турнир олдидан тайёргарлик.

Яна бир Номзодлар турнири иштирокчиси — Хикару Накамура (ўтган йилги кубок ғолиби) эса бу сафар турнирни ўтказиб юбормоқда. Эҳтимол, у Номзодлар мусобақасига тайёргарликка тўлиқ эътибор қаратишни маъқул кўрган.

*Шунингдек, рўйхатда Ханс Ниман йўқ, чунки у бу саналарда (25-феврал — 6-март) ватандошларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Якуббоев билан Прага Chess Festivalда иштирок этади.

Каруана учун бу турнир — формасини ва дебют тайёргарлигини текшириш учун имконият. Аммо ўйин амалиёти фойда берaдими ёки Накамура танлаганидек ёпиқ тайёргарлик самаралироқми?

29-март — 15-апрел кунлари Номзодлар турнирида билиб оламиз

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг