Шахмат. Алириза Фирузжа 2026-йилги Grand Chess Tour мусобақасидан четлаштирилди
Алириза Фирузжа 2026-йилги Grand Chess Tour мусобақасидан четлаштирилди
Франциялик гроссмейстер Алириза Фирузжа Парижда ўтказиладиган Esports World Cup турнирида иштирок этиш қарори сабабли Сент-Луис шаҳри мезбонлик қиладиган Sinquefield Cup 2026 ҳамда жорий мавсумдаги Grand Chess Tour (GCT) сериясидан расман чиқди.
Esports World Cup (11–15-август) ҳамда Sinquefield Cup (10–20-август) саналари бир-бирига тўғри келиб қолгани сабабли Фирузжа ўз мамлакати шарафини Парижда ҳимоя қилишни афзал кўрди.
GCT шартномасига кўра, мавсум давомида бирор турнирдан воз кечиш бутун сериядан чиқишни англатади. Шу сабабли Фирузжанинг 2026-йилги мавсумда тўплаган барча GCT очколари бекор қилинди ва унга нисбатан шартномавий жарималар қўлланилади.
Sinquefield Cup турнирида Алириза Фирузжанинг ўрнини АҚШлик гроссмейстер Сэм Севиан эгаллайди.