locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Алеҳин ҳимояси — ғалати, аммо қизиқарли дебют

Номидан маълумки, бу юришларни машҳур қилган шахматчи — Александр Алеҳин, тўртинчи жаҳон чемпиони.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Алеҳин ҳимояси — ғалати, аммо қизиқарли дебют
photo: Chess Uzbekistan

Шахмат тарихидаги энг баҳсли дебютлардан бири — Алеҳин ҳимояси:
1.e4 Nf6

Номидан маълумки, бу юришларни машҳур қилган шахматчи — Александр Алеҳин, тўртинчи жаҳон чемпиони.

Қизиғи шундаки, Алеҳин ўзи энг муҳим партияларда бу ҳимояни деярли қўлламаган. Бу дебютни кўпроқ кучсизроқ рақибларга қарши ишлатиб, ўйинни дарҳол ноодатий йўлга буришни мақсад қилган. Бу эса психологик устунлик берарди.

Ҳозирги компютер таҳлиллари ҳам бу ҳимояда оқ томон учун аниқ устунлик борлигини кўрсатмайди ва бу дебют энг юқори даражадаги классик турнирларда деярли учрамайди.

Аммо ҳаваскорлар ва блиц ўйинларида Алеҳин ҳимояси тез-тез қўлланади — чунки у ноодатий, кескин ва ижодий позицияларга олиб келади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг