Шахмат. Ахаджон Кимсанбоев — жаҳон чемпиони
Болгариянинг София шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида ўтказилган IV IBSA Жаҳон чемпионати якунланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
photo: Chess Uzbekistan
Болгариянинг София шаҳрида кўзи ожиз ва заиф кўрувчи шахматчилар ўртасида ўтказилган IV IBSA Жаҳон чемпионати якунланди.
Мусобақа давомида юксак маҳорат, матонат ва барқарор ўйин намойиш этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ахаджон Кимсанбоев ҳал қилувчи баҳсларда ҳам ишончли ғалабаларни қўлга киритиб, жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.
Ушбу тарихий натижа нафақат спортчимизнинг фидокорона меҳнати ва маҳоратларининг, балки Ўзбекистон пара шахмати ривожида эришилган муҳим ютуқлардан бири сифатида эътироф этилади.
Ахаджон Кимсанбоевни мазкур улкан муваффақият билан самимий муборакбод этамиз ҳамда келгуси мусобақаларда ҳам янги зафарлар тилаймиз!
Иброҳим Жалолов
Редактор