locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат афсоналари бир кадрда

Aeroflot Open ўша даврда дунёдаги энг кучли open турнирлардан бири бўлиб, унда деярли фақат 2500+ рейтингга эга шахматчилар қатнашарди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат афсоналари бир кадрда
photo: Chess Uzbekistan

Шахмат афсоналари бир кадрда тасвирланган. Ушбу машҳур суратда ёш Магнус Карлсен уч нафар собиқ жаҳон чемпионлари — Анатолий Карпов, Борис Спасский ва Василий Смыслов билан бирга акс этган. Сурат 2004 йил Москвада ўтган Aeroflot Open турнири давомида олинган.

Aeroflot Open ўша даврда дунёдаги энг кучли open турнирлардан бири бўлиб, унда деярли фақат 2500+ рейтингга эга шахматчилар қатнашарди. Магнус Карлсен эса турнир бошланишида атиги 2484 рейтингга эга эди. Шунга қарамай, ташкилотчилар унинг истеъдодини инобатга олиб, истисно тариқасида уни мусобақага таклиф қилишган.

13 ёшли норвегиялик бу имкониятдан максимал даражада фойдаланди: у ўзидан рейтинги юқори бўлган рақибларга қарши 5.5/9 натижа қайд этиб, ўзининг иккинчи гроссмейстер нормасини бажарди.

Жумладан, у комбинацион ўйини билан машҳур Леонид Юртаевни ҳисоб-китобда ортда қолдирган ҳамда Юрий Яковични Сицилия ҳимоясида мағлуб этган.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг