locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Шахмат. Абдусатторов тарихий статистикани ўзгартириши мумкин!

Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг рапид қисмида 11 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаган эди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Шахмат. Абдусатторов тарихий статистикани ўзгартириши мумкин!
photo: gettyimages

Grand Chess Tour сериясида шу вақтгача рапид йўналишида 2-ўриндан паст натижа қайд этиб, якунда бутун турнирда ғолиб чиққан Magnus Карлсендан бошқа бирорта ҳам шахматчи кузатилмаган.

Нодирбек Абдусатторов мусобақанинг рапид қисмида 11 очко тўплаб, 3-ўринни эгаллаган эди.

18 турдан иборат блиц баҳсларининг 15 тури ортида қолди. Ҳамюртимиз 22 очко тўплаб, Алиреза Фирузжа билан 1-ўринни бўлишиб турибди.

Карлсен бундай камбекни ўз фаолиятида 4 марта амалга оширишга эришган.

Агар Нодирбек қолган 3 та турда пешқадамликни сақлаб қолса, у ушбу статистикани ўзгартиради ва тарихда Magnus Карлсендан кейин бу натижага эришган иккинчи шахматчи бўлади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг