Шахмат. 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: 5-тур натижалари!
46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси: 5-тур натижалари.
Ўзбекистон терма жамоаларининг 5-турдаги ўйин натижалари:
Эркаклар терма жамоалари:
Венгрия — Ўзбекистон: 0 – 4
Ўзбекистон-2 — Филиппин: 2.5 – 1.5
Австрия — Ўзбекистон-3: 2 – 2
Аёллар терма жамоалари:
АҚШ — Ўзбекистон: 2 – 2
Ўзбекистон-2 — Тунис: 4 – 0
Ўзбекистон-3 — Мадагаскар: 3.5 – 0.5
5-тур якунлари. Венгрия устидан йирик ғалаба, АҚШ билан дуранг!
Эркаклар ўртасида асосий жамоамиз Венгрияга ҳеч бир тахтада имкон қолдирмади. Тўрт партия, тўртта ғалаба ва якунда 4:0! Олимпиада даражасида бундай йирик ҳисоб жамоамизнинг кучи, ишончи ва яхши маромда кетаётганини кўрсатиб турибди.
Аёллар ўртасида ҳам асосий жамоамиз кучли АҚШ терма жамоасига қарши муносиб баҳс олиб борди ва дуранг қайд этди.
Қизларимизга алоҳида олқиш! Кучли рақиб қаршисида олинган бу натижа кейинги баҳслар олдидан янада катта ишонч беради.
Барча жамоаларимизга кейинги турларда зафар тилаймиз! Сизларни бутун Ўзбекистон кузатяпти. Бутун дунё кузатяпти!
Вакилларимизга кейинги тур баҳсларида улкан зафарлар тилаймиз!