Shadow Racing — F1’даги энг қўрқинчли жамоа
Shadow Racing Cars 1970-йилларда Formula 1’да тез ва агрессив болидлари билан ажралиб турган. Лекин тезлик билан бирга бу жамоа атрофида фожеалар ҳам кўп бўлган.
1974-йили Питер Ревсон айнан Shadow тест пайтида ҳалок бўлади. Орадан 3 йил ўтиб, 1977-йили Том Прайс South African Grand Prix 1977 давомида даҳшатли ҳалокатда вафот этади.
Бу воқеа F1 тарихидаги энг оғир лаҳзалардан бири бўлиб қолган.
Шу икки фожеадан кейин жамоа ҳақида турли гаплар тарқалади. Ҳатто “5 йил ичида бир нечта ҳайдовчи ўлган” деган миш-мишлар чиқиб, Shadow “омадсиз” ва “хавфли” жамоа сифатида кўрилади.
Пойгачилар эса бу жамоа билан шартнома тузишни рад этишган сабаби эса бу жамоа “лаънатланган деб ўйлашган”.
Аслида эса ўша даврнинг ўзи жуда хавфли бўлган. Лекин Shadow’да бу воқеалар кетма-кет бўлгани учун уларнинг номи бошқалардан кўра кўпроқ ёмон ҳолда эсда қолган.