Сергели туманида замонавий соғломлаштириш мажмуаси фойдаланишга топширилди
Бу ерда 50 нафардан ортиқ малакаи мурраббийлар фаолият юритиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Тошкент шаҳрининг Сергели туманида замон талабларга жавоб берадиган “Легенда” фитнес клуби фойдаланишга топширилди.
Мазкур спорт маскани аҳолининг соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жисмоний фаоллигини ошириш ҳамда спорт инфратузилмасини ривожлантиришга хизмат қилади.
Фитнес клуб замонавий тренажёрлар, гуруҳ машғулотлари учун заллар ва барча қулай шароитлар билан жиҳозланган.
Айни пайтда бу ерда 50 нафардан ортиқ малакаи мурраббийлар фаолият юритиб, аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
Шунингдек, аёллар ва болалар учун алоҳида машғулот заллари ташкил этилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист