Сербияда илк бор UFC турнири ўтказилади
Ушбу шоу 1 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Аралаш яккакурашлар бўйича жанглар ўтказувчи Ultimate Fighting Championship (UFC) халқаро спорт ташкилоти Сербия тарихидаги илк турнирини расман эълон қилди. Мазкур шоу 1 август куни Белград шаҳрида бўлиб ўтади.
«Сербия, биз йўлдамиз! Октагон илк бор Белградга қўнмоқда!» — дейилади UFC матбуот хизмати X ижтимоий тармоғидаги расмий хабарда.
Ташкилотнинг расмий сайтида чипталарни муддатидан олдин харид қилиш учун рўйхатдан ўтиш бошланган. Турнир карти ва унда иштирок этувчи спортчилар номи кейинроқ эълон қилинади. Маълумот учун, UFC 1993 йилдан буён мусобақалар ўтказиб келади ва шу вақт ичида ўз шоулари географиясини ўнлаб мамлакатларга кенгайтиришга улгурди.
Насрулло Каримов
Журналист