Сербия Ташқи ишлар вазири Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди
Сербия Республикаси Ташқи ишлар вазири Марко Джурич Спорт вазири Адҳам Икромов ҳамроҳлигида Олимпия шаҳарчаси замонавий спорт иншоотлари билан яқиндан танишди.
Ташриф давомида меҳмонлар спортчилар учун яратилган шароитлар, Олимпия шаҳарчасида ўтказилаётган мусобақалар, машғулот ва тикланиш жараёнларини кузатди. Шунингдек, меҳмонларга шаҳарчида халқаро мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, спорт соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари, спортчилар ва мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Мартабали меҳмон Ўзбекистон Президенти ташаббуси асосида бунёд этилган ушбу ноиёб Олимпия шаҳарчаси келгусида мамлакат спортчиларининг юқори натижаларни қўлга киритишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.