locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Сарваржон Ҳамидов PFL жанги олдидан вазн ўлчаш маросимидан муваффақиятли ўтди

Ҳамюртимиз белгиланган вазн чегарасидан муваффақиятли ўтиб, бразилиялик Рафаэл ду Насиментуга қарши жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Ўзбекистонлик MMA жангчиси Сарваржон Ҳамидов АҚШда ташкил этиладиган PFL Chicago турнири олдидан расмий вазн ўлчаш маросимида қатнашди. Ҳамюртимиз белгиланган вазн чегарасидан муваффақиятли ўтиб, бразилиялик Рафаэл ду Насиментуга қарши жанг қилиш ҳуқуқини қўлга киритди. Бу ҳақда PFL турнирининг расмий вазн ўлчаш натижаларида маълум қилинди.

Манбага кўра, Ҳамидов тарозида 135,8 фунт, яъни тахминан 61,6 килограмм вазн кўрсатган. Унинг рақиби Рафаэл ду Насименту эса 135,4 фунт натижа қайд этган. Шу тариқа, икки жангчининг ҳам белгиланган талабларни бажаргани тасдиқланган.

Ҳамюртимизнинг жанги Чикагодаги Wintrust Arena’да ташкил этиладиган турнирнинг асосий кардидан жой олган. Ушбу оқшомда Тимур Хизриев ва Габриэл Брага ўртасидаги тўқнашув ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Маълумот учун, PFL Chicago турнирининг марказий жангида Лиз Кармуш ва Жена Бишоп вакант чемпионлик камари учун беллашади. Ҳамидовнинг 16 октябрдаги иштироки эса Ўзбекистон MMA мухлислари учун куннинг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг