Сарваржон Ҳамидов PFL турнирида рақибини биринчи раунддаёқ нокаут қилди
Тожикистонлик MMA жангчиси Сарваржон Ҳамидов АҚШнинг Чикаго шаҳрида ташкил этилган PFL турнирида навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. 29 ёшли спортчи бразилиялик Рафаэл ду Насиментуга қарши жангда рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Шу тариқа Ҳамидов профессионал фаолиятидаги 18-ғалабасини қайд этди. Бу ҳақда MMA Junkie нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, 16-октабр куни ‘‘Wintrust Arena’’да бўлиб ўтган жанг ўта енгил вазн тоифасида ташкил этилган. Беллашув бошидanoq Ҳамидов фаол ҳаракат қилиб, рақибига босим ўтказган. Биринчи раунднинг 1:49-дақиқасида тожикистонлик жангчи чап қўлда аниқ зарба йўллаб, бразилиялик рақибини нокдаунга учратган. Шундан сўнг Ҳамидов партерда кетма-кет зарбалар беришни давом эттирган ва ҳакам жангни муддатидан олдин тўхтатишга мажбур бўлган.
Ушбу ғалаба Ҳамидов учун кетма-кет иккинчи муваффақият бўлди. Жангчи 2025-йилда Магомед Магомедовга қарши баҳсда профессионал фаолиятидаги илк мағлубиятини қабул қилган эди. Шундан сўнг у америкалик Жастин Ветселлни бўғиш усули билан мағлуб этиб, ғалабали йўлга қайтган. Бразилиялик Рафаэл ду Насименто эса ушбу жангга қадар кетма-кет тўртта ғалабани қўлга киритган бўлиб, Ҳамидов унинг муваффақиятли сериясига нуқта қўйди.
Маълумот учун, Сарваржон Ҳамидов профессионал MMA фаолиятида 19 та жанг ўтказиб, 18 ғалаба ва битта мағлубият қайд этган. У олтита жангни нокаут, бештасини сабмишен ва еттитасини ҳакамлар қарори билан якунлаган. Душанбеcдаги ‘‘55 Spirit’’ клубида тайёргарлик кўрадиган спортчи PFLнинг ўта енгил вазн рейтингида олтинчи ўринни эгаллаб келмоқда. Ҳозирча унинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси эълон қилинмаган.