Сардоба туманида футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақасига старт берилди
Ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида юртимизда ҳар йили Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.
Бугун Сардоба туманида мазкур мусобақанинг бу йилги туман босқичи тантанали равишда очиб берилди. Очилиш маросимида туман ҳокими, Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари, туман прокурори, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва Давлат солиқ инспекцияси бўлими раҳбари, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда спорт соҳаси вакиллари, спортчи ёшлар иштирок этди.
Тадбирда мутасаддилар сўзга чиқиб, мамлакатимизда ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилаётган кенг имкониятлар ва қулай шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда барча иштирокчиларга омад ва зафарлар тилади.