locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самира Исмоилова олтин медални қўлга киритди

Исмоилова 109,2 км масофада кечган гуруҳ пойгасида мусобақа ғолибига айланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самира Исмоилова олтин медални қўлга киритди
Фото: Спорт вазирлиги

Саудия Арабистони мезбонлигида ўтаётган Осиё чемпионатида шоссе бўйича Ўзбекистон U23 аёллар терма жамоаси аъзоси Самира Исмоилова 109,2 км масофада кечган гуруҳ пойгасида мусобақа ғолибига айланди.

Ҳамюртимиз 03:17:16 натижа билан барча рақибларини деярли 1 дақиқага ортда қолдириб, яққол устунлик билан финишга етиб келди.

Бу албатта жамоавий ютуқ. Олтин медални қўлга киритишда Самирага унинг жамоадошлари Асал Ризаева, Анна Кускова ҳамда Ксения Ли яқиндан ёрдам берди ва сўнгги сонияларгачa кураш олиб борди.

Бундай юқори натижа орқали Самира Исмоилова ўзи учун ҳам муҳим бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг