Самбочиларимиз Татаристон Республикаси раиси соврини учун курашишмоқда
Ушбу мусобақада икки нафар самбочимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: SAMBO ASSOCIATION OF UZBEKISTAN
Россия Федерацияси, Татаристон Республикаси, Қозон шаҳрида самбо бўйича Татаристон Республикаси раиси кубоги ўтказилмоқда.
Ушбу мусобақада икки нафар самбочимиз совринли ўринлар учун кураш олиб бормоқда.
Мусобақа доирасида -64 кг вазн тоифасида Сардор Олимжонов ҳамда -79 кг вазн тоифасида Шаҳриёр Каримов мураббий Абдушукур Тўхтапўлатов бошчилигида иштирок этмоқда.
Ҳамюртимиз Ислом Адилов беллашувларда бош ҳакам ўринбосари сифатида фаолият олиб бормоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист