locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди

Мусобақа якунига кўра, Хабибуллоҳ Алимов кумуш медалга сазовор бўлди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди
Фото: Самбо ассоциацияси

6-7 июнь кунлари Париж шаҳрида самбо бўйича спортчи Давид Херан хотирасига бағишланган "Гран-при де Париж-2026" турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 16 мамлакатидан 150 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди:

1. Делегация раҳбари - Алишер Алимов
2. Мураббий - Халқаро тоифадаги ҳакам Улуғбек Раҳмонов

Нодир Тўхтаев ва Баҳодир Истамов катталар ўртасида, Хабибуллоҳ Алимов эса кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, Хабибуллоҳ Алимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг