locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбо. Ўзбек спортчилари Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди

6-7 июн кунлари Париж шаҳрида самбо бўйича спортчи Давид Херан хотирасига бағишланган "Гран-при де Париж-2026" турнири бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди
photo: sambo Uzbekistan

Самбочиларимиз Франциядаги халқаро турнирда иштирок этишди.

6-7 июн кунлари Париж шаҳрида самбо бўйича спортчи Давид Херан хотирасига бағишланган "Гран-при де Париж-2026" турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 16 мамлакатида 150 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Мусобақада Ўзбекистон самбо терма жамоаси аъзолари ҳам иштирок этишди:

1. Делегация раҳбари - Алишер Алимов
2. Мураббий - Халқаро тоифадаги ҳакам Улуғбек Раҳмонов

Нодир Тўхтаев ва Баҳодир Истамов катталар ўртасида, Хабибуллоҳ Алимов эса кичик ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда иштирок этди.

Мусобақа якунига кўра, Хабибуллоҳ Алимов кумуш медалга сазовор бўлди.

Турнирнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон самбо ассоциацияси ва Франция самбо федерацияси ўртасида учрашув ташкил этилиб, ассоциациямизнинг номидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг