locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбо. FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди

Хабарингиз бор, шу йил ноябрь ойида Тошкент шаҳри самбо бўйича юбилей - 50-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди
photo: sambo Uzbekistan

FIAS ишчи гуруҳи Тошкентда Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни билан танишди

Хабарингиз бор, шу йил ноябрь ойида Тошкент шаҳри самбо бўйича юбилей - 50-жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.

Бундай нуфузли турнирнинг мамлакатига ишониб топширилиши, албатта, Халқаро самбо федерациясининг юртимизга бўлган ишончи намунасидир. Ўз навбатида, бундай нуфузли мусобақага тайёргарлик ҳам ўзига яраша масъулият талаб этади.

Ўзбекистон самбо ассотсиацияси эса аллақачон мусобақанинг ташкилий жараёнларига тайёргарликни бошлаб юборган. Тайёргарлик билан танишиш учун Халқаро самбо федерациясининг ишчи гуруҳи бугун — 6 август куни Тошкентда меҳмон бўлди.

Ишчи гуруҳ сафида Халқаро самбо федерацияси бош котиби Александр Корсик, маркетинг бўлими раҳбари Елена Прекрасная, медиа хизмат бўлими бошлиғи Роман Барковлардан иборат мутахассислар Тошкентда бўлишди.

Уларга юртимизда ЖЧ учун олиб борилаётган тайёргарлик жараёнлари таништирилди. Жараёнларда Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Санат Гуломназаров, Осиё-Океания самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев, Ўзбекистон самбо ассотсиацияси раиси Алишер Алимов, раис ўринбосари Ислом Адилов ишчи гуруҳга ҳамроҳлик қилди.

FIAS мутасаддилари мусобақа ўтказиладиган аренани, меҳмонхоналар ва бошқа бир қатор манзилларни бориб кўришди.

Эслатиб ўтамиз, мусобақа 6-8 ноябрь кунлари Тошкентда, Олимпия шаҳарчасида ўтказилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг