locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунладик

25-28 июн кунлари Филиппин пойтахти Манила шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё-Океания чемпионати ўтказилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самбо бўйича Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунладик
photo: sambo Uzbekistan

Осиё-Океания чемпионатини медаллар шодаси билан якунладик

25-28 июн кунлари Филиппин пойтахти Манила шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида Осиё-Океания чемпионати ўтказилди.

Мусобақада минтақанинг энг сара самбочилари совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

Баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси самбочилари ҳам иштирок этишди.

Мусобақа якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси натижалари қуйидагича бўлди:

Катталар: 6 та олтин, 1 та кумуш
Ёшлар: 1 та олтин, 3 та кумуш, 6 та бронза
Ўсмирлар: 4 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза.

Совриндор спортчиларимиз рўйхати аввалроқ Ўзбекистон самбо ассоциациясининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида маълум қилинганди.

Ўзбекистон самбо ассоциацияси ушбу муваффақиятли иштирок билан спортчи ва мураббийларимизни муборакбод этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг