locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Samarkand Marathon–2025» халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари бўлиб ўтмоқда

Марафонда 40 га яқин давлатдан 8 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Samarkand Marathon–2025» халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари бўлиб ўтмоқда
Фото: Спорт вазирлиги

Айни пайтда Регистон майдонида “Samarkand Marathon–2025» анъанавий халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси креатив иқтисодиёт ва туризм масалалари департаменти директори ўринбосари Элмурод Нажимов, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев, Спорт вазири ўринбосари Аваз Каримов иштирок этиб, мусобақа иштирокчиларига омад тилади. Самарқанд қатор халқаро мусобақалар марказига айланиб бораётганини эътироф этилди.

Марафонда 40 га яқин давлатдан 8 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда. Хайрия тадбири доирасида турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган шахслар ўртасида ҳам пойгалар ташкил этилаётгани аҳамиятлидир.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг