locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Samarkand Marathon» халқаро хайрия югуриш марафонига старт берилди

Биринчи ўринга 30 миллион сўм пул мукофоти берилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Samarkand Marathon» халқаро хайрия югуриш марафонига старт берилди
Фото: Спорт вазирлиги

Бугун Самарқанд шаҳрида "Samarkand Marathon" халқаро хайрия югуриш марафонига старт берилди. Дастлаб, Регистон майдонида “КИДС РУН” йўналишида 3 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар ўртасида пойгалар бўлиб ўтди. Шунингдек, скандинавча юриш мусобақалари ўтказилди.

Эртага, 9 ноябр куни марафоннинг асосий беллашувларида 40 га яқин давлатдан 8 минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Беллашувларда иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтади. 42.2 километрлик беллашув учун ҳомийлар томонидан пул мукофоти таъсис этилган бўлиб, биринчи ўринга 30 миллион сўм, иккинчи ўринга 25 миллион сўм ва учинчи ўрин учун 20 миллион сўм берилади.

Марафон доирасида турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган шахслар ўртасида ҳам пойгалар ташкил этилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг