locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Samarkand Marathon-2025» ғолиблари тақдирланди

Мусобақада иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтишди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Samarkand Marathon-2025» ғолиблари тақдирланди
Фото: Спорт вазирлиги

“Samarkand Marathon-2025” анъанавий халқаро хайрия марафонининг асосий беллашувлари якунланди.

Мусобақада иштирокчилар 5, 10, 21.1, 42.2 километр масофаларни босиб ўтишди.

Натижаларга кўра, 5 километрдаги пойгада эркаклар баҳсида ҳамюртимиз Алишер Аҳматуллаев, аёллар ўртасида Даря Андропова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

10 километр мусобақада эркаклар баҳсида япониялик Юта Шитарага, аёллар беллашувида россиялик Анастасия Сличенковага тенг келадигани топилмади.

21,1 километр масофага ўтказилган пойгада россиялик спортчилар Ринас Аҳмадеев ҳамда София Каменева ғолиб бўлди.

42,2 километр масофадаги баҳсларда сурхондарёлик Шоҳруҳ Давлатов биринчи ўринни эгаллади. Аёллар баҳсида эса кениялик Жасинта Чепкоеч финишга биринчи бўлиб етиб келди.

Марафонда турли ёш тоифасида ва имконияти чекланган фуқаролар ўртасида ҳам ғолиблар аниқланди. Мусобақа ғолибларига пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг