locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанднинг Шердор ва Азур, Қўқоннинг Ҳавоканд клублари Биринчи лигада иштирок этади

Ўз навбатида, мусобақада иштирок этиш учун салоҳиятли бўлган клублар ва уларнинг режалари ўрганиб чиқилди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанднинг Шердор ва Азур, Қўқоннинг Ҳавоканд клублари Биринчи лигада иштирок этади
photo: PFL

Биринчи лигада иштирок этиш истагида бўлган клублар жорий йилнинг 31-январ санасига қадар Лигага мурожаат қилиши белгиланган эди. Шунинг асосида бир қатор номзодлар Ариза билан мурожаат қилди.

Лига мурожаатларни ўрганиб чиққан ҳолда, Регламент бўйича минимал талабларга жавоб бермайди деб топилган клубларни Биринчи лига қатнашчилари сафига қўшишни рад қилди. Бу жараёнда ҳудудий футбол ассоциациялари билан ҳамкорликда иш олиб борилди.

Ўз навбатида, мусобақада иштирок этиш учун салоҳиятли бўлган клублар ва уларнинг режалари ўрганиб чиқилди. Шу асосда Самарқанд шаҳрининг Шердор ва Азур, Қўқон шаҳрининг Ҳавоканд клубларига кетма-кетликда бажарилиши лозим бўлган ишлар рўйхати тақдим этилди. Феврал ойининг дастлабки 10 кунлигида мазкур жамоалар Регламент бўйича дастлабки талабларни бажариш устида иш олиб борди.

Ўрганишлар хулосаси асосида юқорида номлари қайд этилган клубларни Лига қатнашчилари сафига қабул қилиш мақсадга мувофиқ деб топилди. Улар 2026-йилги мавсумдан эътиборан Биринчи лигада тўп суради.

Айни вақтда Биринчи лига қатнашчилари таркибини тўлиқ шакллантириш борасида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг