locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандлик оғир атлетикачилар халқаро турнирда муносиб иштирок этди

Жорий йилнинг 5–6-июн кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида таниқли спорт арбоби Сангўв Дадахон хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.
Бошқа спорт турлари
Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Самарқандлик оғир атлетикачилар халқаро турнирда муносиб иштирок этди
photo: Og'ir atletika

Жорий йилнинг 5–6-июн кунлари Тожикистон Республикасининг Душанбе шаҳрида таниқли спорт арбоби Сангўв Дадахон хотирасига бағишланган халқаро турнир бўлиб ўтди.

Нуфузли мусобақада Самарқанд вилояти терма жамоаси спортчилари ҳам иштирок этиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Акобир Усмонов ва Шокир Асадов мураббийлигида баҳсларда қатнашган спортчилар юқори натижаларни қайд этиб, бир қатор медал ва совринларни қўлга киритдилар.

Хусусан, Санжар Абдурашидов ҳамда Мамуржон Бекмуродов олтин медал соҳибига айланган бўлса, Беҳруз Бозоров, Шаҳбоз Азизов, Наврўзжон Нарзуллаев, Элнур Қурбонов ва Фахриддин Йесергапов кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Отабек Шукуруллаев бронза медал билан тақдирланди. Шоҳжаҳон Омонов эса мусобақани 5-ўринда якунлади.

Жамоавий баҳсларда мезбон Тожикистон терма жамоаси биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи, Қирғиз Республикаси вакиллари эса учинчи ўринни қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндор спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларини эришилган натижалар билан табриклаймиз ва келгуси мусобақаларда уларга янада улкан зафарлар тилаймиз.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг