locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанддаги Олимпиадада қатнашган шахматчилар Ватанга қайтишлари билан қамоққа олинди

Шахматчилар чегарада ушланганидан сўнг уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, учаласи алоҳида хоналарга жойлаштирилган.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Самарқандда ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Афғонистон шарафини ҳимоя қилган уч нафар шахматчи ватанига қайтиши билан қўлга олинди. Хайбар Фаразий, Ҳабибуллоҳ Амини ва Ҳабибуллоҳ Гулдўст Афғонистонга киришда чегарада ушланган, кейинчалик эса Кобулда уй қамоғига олинган. Бу ҳақда El País нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Афғонистонда шахмат Толибон ҳукумати томонидан тақиқланган. Шахматчилар чегарада ушланганидан сўнг уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, учаласи алоҳида хоналарга жойлаштирилган. Кейинчалик улар Кобулга қайтарилган ва айни пайтда қандай жазо қўлланиши бўйича якуний қарорни кутмоқда. El País маълумотига кўра, уларга жисмоний жазо берилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

Афғонистон делегациясидан мамлакатга қайтган тўртинчи шахматчи Мирзаад Сайед Ваҳобиддин эса бошқа чегара пункти орқали ҳеч қандай муаммосиз ўтишга муваффақ бўлган. Халқаро шахмат федерацияси — FIDE ушбу вазият юзасидан дипломатик чоралар кўрмоқда. Европа парламенти ва Испания ҳукумати вакиллари ҳам қўлга олинган шахматчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаган.

Маълумот учун, 2026-йилги шахмат олимпиадаси Самарқанд шаҳрида ўтказилди ва унда дунёнинг қарийб 200 мамлакати sportчилари иштирок этди. Афғонистондан мусобақага келган тўрт шахматчининг уч нафари ватанига қайтгач ҳибсга олинган, делегациянинг хорижда яшайдиган бошқа аъзолари эса Афғонистонга қайтмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг