Самарқандда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» спорт синовларига старт берилди
Бугун Самарқанд вилоятидаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовларини топшириш жараёнига тантанали равишда старт берилди.
Спорт синовларининг дастлабки босқичи Самарқанд шаҳридаги 9-умумтаълим мактабида намунавий тарзда ташкил этилди. Очилиш маросимида Спорт вазири маслаҳатчиси Шарифжон Муминжонов, вилоят спорт бошқармаси, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳамда касаба уюшмалари вакиллари иштирок этишди.
Тадбир давомида сўзга чиққанлар спорт синовлари нафақат ёшларнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлаш, балки уларни соғлом ва фаол ҳаётга йўналтиришда муҳим ўрин тутишини қайд этдилар. Шунингдек, “Жисмоний тайёргарлик даражаси” спорт синовлари орқали ўқувчиларда ирода, чидамлилик ва интилиш каби муҳим фазилатлар шаклланиши алоҳида эътироф этилди.