locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”нинг иккинчи босқичи бошланди

Таъэквондо бўйича ўтаётган мусобақада ғолиблар Президент Олимпиадасига йўлланма олади
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари”нинг иккинчи босқичи бошланди
Расм: Olympic.uz

Самарқанд вилоятида “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларининг иккинчи босқичига старт берилди. Таэквондо WT йўналишида ташкил этилган ушбу саралаш турнирининг очилиш маросимида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Адҳам Икромов иштирок этди.

Вазир ўз сўзида мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур мусобақа спортчилар учун муҳим майдон эканини таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилади.

Маълумотларга кўра, беллашувларда вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидан келган ёш таэквондочилар иштирок этмоқда. Улар ўз вазн тоифаларида ғолиб чиқиш учун баҳс олиб бормоқда.

Мусобақа якунларига кўра ғолиб бўлган спортчилар Президент Олимпиадасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг