locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди

Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда янги спорт мажмуаси фойдаланишга топширилди
Фото: Sport vazirligi

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани спорт мактабининг “Оқдарё” МФЙ Тортувли қишлоғидаги ТИП-1 спорт мажмуаси кенг жамоатчилик иштирокида фойдаланишга топширилди.

Спорт соҳаси масъуллари, нуронийлар ва фаоллар иштирок эттган тантанали очилиш маросимида Оқдарё тумани ҳокими Ш.Қудратов сўзга чиқиб, барчани истиқлол айёми ва янги спорт мажмуаси ишга тушиши муносабати билан самимий табриклади.

Маълумот учун, мазкур мажмуа Ташаббусли бюджет лойиҳасининг 2024-йил 2-мавсумида ғолиб деб топилиб, 1,3 миллиард сўм маблағ эвазига барпо этилган. 24х12 ҳажмдаги енгил метал конструкцияли спорт залда ёшлар ва фуқароларнинг спорт машғулотлари билан шуғулланиши учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг