locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда Uzbekistan Judo Tour ғолиблари аниқланди

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда Uzbekistan Judo Tour ғолиблари аниқланди
Фото: O'zbekiston Dzyudo Federatsiyasi

Самарқанд шаҳри мезбонлик қилган Uzbekistan Judo Tour туркум мусобақаларининг навбатдаги босқичи юқори савияда ташкил этилди.

Мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларидан келган дзюдочилар 4 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқишди. Якунда ўз вазнларида Шукуржон Аминова, Абдураҳмон Саъдуллаев, Миржалол Тўхтаев ва ёш полвонимиз Фазлиддин Рафиқов Самарқанд Uzbekistan Judo Tour шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилишди.

Анваржон Иброҳимов, Артём Штурбабин, Мухриддин Тиловов, Севинч Исоқова сингари терма жамоага номзод дзюдочиларнинг совринли ўринларсиз қолиши беллашувларнинг қанчалик муросасиз кечганидан дарак бермоқда. Uzbekistan Judo Tour мусобақасини ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ҳам янги истеъдодларни кашф этишдан иборат.

Самарқанд Uzbekistan Judo Tour ғолиб ва совриндорлари:

-63 кг вазн тоифаси
1. Шукуржон Аминова (Хоразм)
2. Маржона Нуриллаева (Самарқанд)
3. Сарвиноз Ҳусанова (Самарқанд)
3. Фарангиз Режепова (Бухоро)

-66 кг вазн тоифаси
1. Абдураҳмон Саъдуллаев (Тошкент шаҳри)
2. Асадбек Мисиров (Самарқанд)
3. Азизбек Ҳимматов (Навоий)
3. Шоҳруҳ Ибадуллаев (Хоразм)

-81 кг вазн тоифаси
1. Миржалол Тўхтаев (Самарқанд)
2. Тўлқин Очилов (Қорақалпоғистон)
3. Муҳаммаддўст Эшдавлатов (Қашқадарё)
3. Саъдулла Равшанов (Қашқадарё)

+90 кг вазн тоифаси
1. Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)
2. Жалолиддин Қурбонмуротов (Қашқадарё)
3. Қаҳрамон Раҳмонов (Қашқадарё)
3. Тимур Салам-Зада (Самарқанд)

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг