Самарқандда триатлон бўйича Жаҳон чемпионати ва пара-триатлон бўйича Жаҳон кубоги баҳсларига старт берилди
Мусобақанинг старт бериш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов, Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев, Спорт вазири Адҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси раиси биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ бош котиби Ойбек Қасимов, Паралимпия қўмитаси раиси Мухторхон Ташходжаев иштирок этди.
Мусобақада 28 дан ортиқ мамлакатдан хорижий атлетлар қатнашмоқда. Улар сафида Lisa Tertsch, Beth Potter, Cassandre Beaugrand, Miguel Hidalgo, Vasco Vilacha каби олимпиада иштирокчилари ва дунёнинг энг юқори поғонали спортчилари ғолиблик учун баҳс олиб бормоқда.
Жаҳон чемпионати доирасида атлетлар сузиш — 1,5 км, велосипед босқичи — 40 км ва югуриш босқичи 10 км масофада куч ва имкониятларини намоён этишади.
Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлик аравачасидаги атлетлар, кўриш қобилияти чекланган атлетлар, ўз гидлари билан сузиш — 750 м, велосипед босқичи — 19 км ва югуриш босқичи 5 км спринт масофасида беллашмоқда.
Пойганинг динамик ва таʼсирчан бўлиши, Самарқанднинг нафақат Марказий Осиёда, балки халқаро спорт майдонида ҳам жадал ривожланаётган жаҳон триатлони маркази сифатидаги мақомини намоён этмоқда