Самарқандда «Раҳбар кубоги – 2025» мусобақаси ғолиблари аниқланди
Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Самарқанд вилояти спорт бошқармаси ҳамда вилоятдаги барча спорт таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ўртасида мини-футбол бўйича анъанавий “Раҳбар кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақада барча жамоалар муросасиз ва қизғин ўйинларни намойиш этишди. Спортни тарғиб қилиш, жисмоний фаолликни ошириш ва жамоавий руҳни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган мазкур мусобақа иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Якуний натижаларга кўра:
1-ўрин – Самарқанд вилояти спорт бошқармаси жамоаси
2-ўрин – Самарқанд шаҳар 1-сон спорт мактаби жамоаси
3-ўрин – Вилоят гимнастика спорт турларига ихтисослашган спорт мактаби жамоаси
Ғолиб ва совриндор жамоалар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист