Самарқандда “Ҳоким кубоги” совриндорлари аниқланди
Камондан отиш бўйича ўтказилган мусобақада 100 дан ортиқ иштирокчи ғолиблик учун беллашди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Расм: Gazeta.uz
Самарқанд шаҳридаги 2-сонли спорт мактабида камондан отиш бўйича “Вилоят ҳокими кубоги” мусобақаси бўлиб ўтди. Катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган беллашувларда 100 нафардан ортиқ спортчи турли масофаларда ўз маҳоратларини синаб кўришди.
Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда тақдирланди. Маросимда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ҳ.Тўхтаев, вилоят ИИБ бошлиғи Р.Маматов, вилоят спорт бошқармаси раҳбари Ж.Нурманов, Миллий гвардия, прокуратура ҳамда федерация масъуллари иштирок этишди.
Тадбир доирасида спортчилар ва ҳарбийлар томонидан кўргазмали чиқишлар ҳам намойиш этилди. Ғолиблар диплом, медал ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Бакрадзе Иман
Редактор