Самарқандда муайтай бўйича Ўзбекистон чемпионати старт олди
Мусобақа доирасидаги жанглар шу йилнинг 15-февралига қадар давом этади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Спорт вазирлиги
Самарқанд шаҳрида спортнинг муайтай тури бўйича кичик ўсмирлар ва катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ҳ.Туҳтаев сўзга чиқиб, Самарқанд вилояти мезбонлик қилаётган Ўзбекистон чемпионати юртимизда муайтай спорт турини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг амалий ифодаси эканлигини таъкидлаб, барча спортчиларга муваффақият тилади.
Якка кураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида ўтказилаётган чемпионатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан жами 200 нафардан ортиқ умидли спортчилар иштирок этмоқда.
Мусобақа доирасидаги жанглар шу йилнинг 15-февралига қадар давом этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист