locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди

Мусобақанинг мазкур вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган жамоа кейинги — Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи ғолиблари тақдирланди
photo: sport vazirligi

Самарқанд шаҳридаги 2-сон спорт мактабида ўқувчи қизлар ўртасида футбол бўйича “Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги” мусобақасининг вилоят босқичи якунланди.

Тантанали тақдирлаш маросимида вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ж.Нурманов, вилоят футбол ассоциацияси, вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси масъуллари, ғолибликни қўлга киритган жамоалар, мураббийлар иштирок этишди.

Якуний натижалар қуйидагича:

1-ўрин — Иштихон тумани 74-мактab жамоаси
2-ўрин — Пахтачи тумани 46-мактab жамоаси
3-ўрин — Жомбой тумани 8-мактab жамоаси

Таъкидлаш керакки, бу йил илк бор ташкил этилаётган мазкур мусобақа ўқувчи қизлар ўртасида футболни оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Мусобақанинг мазкур вилоят босқичида биринчиликни қўлга киритган жамоа кейинги — Республика босқичида вилоят шарафини ҳимоя қилади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг