locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда давлат хизмати форуми доирасида энг яхши давлат хизматчилари тақдирланди

“Инсон ресурсларини бошқариш бўйича намуна” номинациясида Спорт вазирлиги ходими Акмал Махаммадиев ғолиб бўлди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда давлат хизмати форуми доирасида энг яхши давлат хизматчилари тақдирланди
Расм: Gazeta.uz

Самарқандда ўтказилаётган БМТ Давлат хизмати форуми доирасида “Ўзбекистон Республикаси давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фуқароларга яқин ва адолатли давлат хизматини яратиш, шунингдек, давлат бошқаруви тизимини сифат жиҳатдан янгилаш мақсадида ташкил этилган ушбу дастурда Ўзбекистон ҳамда БААнинг масъул вакиллари, давлат идоралари раҳбарлари, экспертлар, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастурнинг жорий йилги иккинчи цикл доирасида ўтказилган танловда 17 та вазирлик ва идорадан 140 нафар иштирокчи қатнашди. Давлат хизматчилари 8 та номинация бўйича баҳоланди.

Қувонарлиси, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи Махаммадиев Акмал Аҳтамович “Намунали инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш тузилмалари раҳбари” номинациясида ғолиб деб топилди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг