Самарқандда бўлиб ўтган халқаро мусобақада ўзбекистонлик шахматчилар қандай натижа қайд этди?
Жорий йилнинг 3–15 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида умумий мукофот жамғармаси 855 минг АҚШ долларини ташкил этган нуфузли “FIDE Grand Swiss” халқаро шахмат мусобақаси бўлиб ўтди.
Мазкур турнирда дунёнинг 39 мамлакатидан жами 172 нафар кучли ва машҳур шахматчилар иштирок этди. Шундан 116 нафар эркак ва 56 нафар аёл шахматчи совринли ўринлар учун баҳс олиб бордилар. Турнида Ўзбекистон шарафини 14 нафар шахматчи ҳимоя қилди:
Эркаклар:
Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Якуббоэв, Жавоҳир Синдаров, Шамсиддин Воҳидов, Абдумалик Абдусаломов, Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Нигматов.
Аёллар:
Афруза Ҳамдамова, Умида Омонова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Мадинабону Ҳалилова, Гулдона Каримова.
Эркак шахматчилар тоифасида ўзбекистонликларнинг натижалари:
10. Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон) – 7 очко.
14. Нодирбек Якуббоэв – 7 очко
24. Жавоҳир Синдоров – 6,5 очко
50. Шамсиддин Воҳидов – 6 очко
83. Абдумалик Абдусаломов – 5 очко
107. Муҳиддин Мадаминов – 4 очко
108. Муҳаммадзоҳид Суяров – 4 очко
110. Жаҳонгир Воҳидов – 4 очко
115. Ортиқ Ниғматов – 3 очко
Аёл шахматчилар тоифасида ўзбекистонликларнинг натижалари:
29. Афруза Ҳамдамова – 5,5 очко;
30. Умида Омонова – 5 очко;
31. Гулруҳбегим Тоҳиржонова – 5 очко;
32. Мадинабону Ҳалилова – 4 очко;
33. Гулдона Каримова – 4 очко.
Мусобақа якунларига кўра, 1-ўринни қўлга киритган шахматчилар 90 минг АҚШ доллари, 2-ўрин 75 минг доллар, 3-ўрин учун 62 минг доллар, 4-ўрин 50 минг доллар, 5-ўрин 40 минг доллар, 6-ўрин 32 минг доллар, 7-ўрин 26 минг доллар, 8-ўрин 21 минг доллар, 9-ўрин 18 минг доллар, 10-ўрин 15 минг доллар, 11–15-ўринлар – ҳар бири 10 000 доллардан, 16–25-ўринларнинг ҳар бири 6 800 доллардан, 26–35-ўринларнинг ҳар бири 4 500 доллардан, 36–50-ўринларнинг ҳар бири 2 200 доллардан мукофот олди.