locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари якунланди

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва медаллари билан тақдирланди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари якунланди
Фото: Спорт вазирлиги

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 2–6-апрель кунлари байдарка ва каноэда эшкак эшиш спорт тури бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги мусобақалари юқори савияда ташкил этилиб, муросасиз баҳслар остида ўтказилди.

Мусобақа дастуридан ўрин олган турли масофаларда финал баҳслари ташкил этилиб, унда юртимизнинг етакчи спортчилари ғолиблик учун куч синашди.

Мазкур мусобақа республикамиздаги энг иқтидорли эшкак эшувчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлик даражасини баҳолаш, шунингдек, миллий терма жамоа таркибига муносиб номзодларни саралашда муҳим босқич бўлиб хизмат қилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчиларнинг диплом ва медаллари билан тақдирланди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг