locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Самарқанд шаҳрида оммавий спорт учун яратилган шароитлар ўрганилди

Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Самарқанд шаҳрида оммавий спорт учун яратилган шароитлар ўрганилди
Фото: Спорт вазирлиги

Ишчи гуруҳ ўз ташрифи доирасида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти ҳамда вилоят енгил атлетика ва ўйин турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби фаолияти билан яқиндан танишди.

Жараёнда ушбу муассасаларда ёшларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилган шароитлар кўздан кечирилди.

Шунингдек, масъуллар шаҳарда ўтказилаётган “Ҳоким олимпиадаси”, “Янги Ўзбекистон талабалари олимпиадаси” ҳамда адаптив спорт турлари бўйича “5 ташаббус паралимпиадаси” мусобақаларини кузатишди.

Якунда мутасаддилар ёшлар билан учрашиб, уларнинг қизиқишлари ва келажакдаги режалари хусусида самимий суҳбат қуришди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг