locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Saint Louis Rapid & Blitz: Абдусатторов биринчи кунни уч америкалик рақибга қарши ўтказди

Ҳамюртимиз Уэсли Со билан дуранг ўйнади, Каруана ва Аронянга қарши эса имкониятни бой берди
Бошқа спорт турлари
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Saint Louis Rapid & Blitz: Абдусатторов биринчи кунни уч америкалик рақибга қарши ўтказди
Расм: Telegram

АҚШнинг Миссури штати Сент-Луис шаҳрида мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган нуфузли Saint Louis Rapid & Blitz шахмат турнири старт олди. Бу мусобақа GCT туркумидаги тўртинчи босқич ҳисобланади ва унда дунёнинг етакчи гроссмейстерлари бош соврин учун курашмоқда. Турнир 15 августгача давом этади.

Тартибга кўра, дастлаб 3 кун рапид (25+10), кейинги 2 кун блиц (5+2) йўналишида баҳслар ўтказилади. Рапидда ғалаба 2 очко, блицда эса 1 очко билан баҳоланади. Рапид қисми 9 турдан, блиц қисми эса айлана тизимда 18 турдан иборат.

Биринчи кунги 3 рапид учрашувида Нодирбек Абдусатторов учала партияни ҳам америкалик гроссмейстерларга қарши ўтказди. У қора доналарда Уэсли Со билан дуранг қайд этди, кейин Фабиано Каруанага мағлуб бўлди. Учинчи турда Левон Аронянга қарши ютуқли позицияда хатога йўл қўйиб, аламли тарзда имкониятни қўлдан бой берди.

Бугун 4-турда ҳамюртимиз АҚШ вакили Григорий Опаринга қарши оқ доналарда ўйнайди. Кейин қора доналарда вьетнамлик Ле Куанг Льем ва оқ доналарда ҳиндистонлик жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджуга қарши баҳс олиб боради.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг